Вилоят солиқ бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумоти ҳамда ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотларига кўра Зомин туманидаги “JIZZAX ORGANIK”масъулияти чекланган жамиятининг ташқи савдо шартномалари бўйича 1.338.904.563 сўм 50 тийин муддати ўтган дебитор қарздорликлари мавжудлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида жарима қўллашни сўраб, иқтисодий судига мурожаат қилган.
Мазкур иқтисодий иш Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йилнинг 25 февраль куни қонуний асосларда кўриб чиқилиб, “JIZZAX ORGANIK”масъулияти чекланган жамиятишартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажарганлиги ҳамда йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилганлиги сабабли аризани қаноатлантириш рад этилди.
Суднинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси билан белгиланган иқтисодий суд ишларини юритиш вазифалари ҳамда принциплариталабларига риоя қилиб, ишни қонун ҳужжатлари асосида адолатли ва ҳаққоний кўриб чиқилиши, шунингдек суд муҳокамаси кунига қадаршартномада белгиланган мажбуриятлар қарздор томонидан бажарилиши тадбиркорлик субъектини жарима тўлашдан озод қилди.
Ушбу ҳолатлар юртимизда тадбиркорлик субъектларининг қўллаб-қувватланиши, уларнинг фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган, иқтисодий ривожланиши учун салбий таъсирини ўтказаётган бюрократик тўсиқларни бартараф қилиш ҳамда давлат иқтисодиётини янада бойитишга қўшилаётган кичик бир ҳисса деб эътироф этиш жоиздир.
Шомурод Бегматов,
Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси
Болбек Ўтанов,
Зомин туманлараро иқтисодийсуди судья ёрдамчиси