Янгиобод туман 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида «Хуш келдинг-баҳор» номли концерт дастури бўлиб òтди. тадбирда 150 нафар ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Концерт дастурида Янгиобод туман 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби Халқ чолғулари Ансамбли, эстрада ҳонандалик йўналиши, Анъанавий ҳонандалик, Халқ чолғулари доира синфи ўқувчилари иштирокидаги Доирачилар ансамбли ҳамда Анъанавий чолғу ижрочилиги Ғижжак синфи ўқувчилари иштирок этишиб, ўзларининг кўнгилга хуш ёқувчи куй-қушиқлари билан барчада илиқ таассуротлар уйғотди.
Шунингдек, хореография йўналиши ўқувчилари томонидан ижро этилган бир биридан гўзал рақслар ҳамда амалий санъат ва тасвирий санъат йўналиши ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмалар томошабинлар қалбидан чуқур жой олди.