Хабарингиз бор, шу кунларда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, бахшичилик ва анъанавий ижро, опера, эстрада йўналишларида ижод қилаётган ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни катта саҳналарда ўз санъатини намойиш қилиши учун кенг йўл очиб бериш мақсадида Республикамизнинг барча ҳудудларида «Ёшлар овози» фестивалининг ҳудудий саралаш босқичлари ўтказилмоқда.
Фестивалининг 5-15 ёш тоифаси бўича Янгиобод тумани мактабгача таълим бўлимига карашли 1-2-5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари Жуманазаров Фозилжон, Хасанова Нафиса ҳамда Хасанбоев Тохиржонлар ўзларининг жонли ижродаги маҳоратларини намойиш этишиб, фаол қатнашдилар.