Хабарингиз бор, айни кунларда юртимиз бўйлаб "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, аҳоли ва ёшларимиз ўртасида китобсеварлар сафи тобора кенгаймоқда.
Янгиобод туман ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида атоқли ёзувчи ва шоирларимизнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган суҳбатлар, мушоиралар ҳамда китобхонлик кўргазмалари ташкил этилди.