Янгиобод туманида ёшларни жисмонан соғлом ва бақувват қилиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ва спрот билан шуғулланишлари ҳамда ушбу соҳасидаги қобилиятларини намойиш этишлари учун шароитлар яратиш мақсадида 2-сектор ҳудудидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида "Прокурор турнири" бўлиб ўтди.
Спортнинг "Бокс" ва "Джит кун до" турлари бўйича ўтказилган мусобақада туманимиз ёш спортчилари билан бир қаторда Жиззах, Гулистон, Бахт шаҳарлари ҳамда Арнасой, Зомин, Ховос ва Андижон туманларидан жами 130 нафар спортчилар иштирок этишди.
Кескин ва муросасиз кечган баҳслар давомида туманимиз ёшлари рақиблари орасида яққол пешқадамлик қилган ҳолда ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Турнирнинг якуний натижаларига кўра Янгиободлик спортчилар "Бокс" бўйича 4 та олтин ва "Джит кун до" бўйича эса 5 та олтин медални қўлга киритдилар.
Хусусан, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг "Бокс тўгараги" тарбияланувчилари Райимқулова Дилнура 22 кг. вазнда, Хазратқулова Шахзода 28 кг. вазнда, Алиқулова Насиба 30 кг. вазнда, Ахатқулова Зулфия 67 кг. вазнда 1-ўриннни эгаллаган бўлса, спортнинг "Джит кун до" тури бўйича Ашуралиев Отабек 58 кг. вазнда, Алимқулов Рамазон 34 кг. вазнда, Нематуллаев Шахобиддин 45 кг. вазнда, Хазратқулов Шамшодбек 29 кг. вазнда, Анорқулов Озодбек 49 кг. вазнда 1-ўрин соҳибига айландилар.
Мусобоқа сўнгида ғолиб ва совриндорлар туман прокуратураси томонидан диплом ва медаллар билан тақдирландилар.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати