Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Янгиобод туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва Халқ талими бўлими ҳамкорлигида тумандаги барча мактаблар ўртасида сардорларнинг ўзаро дўстлашуви, тажриба алмашинуви орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, қўллаб-қувватлаш, уларда ёшлар билан ишлаш кўникмалари, ижодий ва интеллектуал қобилятларини янада ривожлантириш ва ташаббускорлик қобилиятларини ҳамда эришган ютуқлари ва илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида "ЙИЛ САРДОРИ" кўрик-танловининг Янгиобод туман босқичи ўтказилди.
Танловда ёш лидерлар низомга асосан бир нечта шартлар бўйича ўз қобиличт ва билимларини намойиш этдилар.
Танлов якунига кўра Ёшлар иттифоқи сардорлари орасидан 16-умумтаълим мактаби ўқувчиси, Матбуот ва медиа йўналиши сардори Эргашев Шербек, «Камалак» сардорлари орасидан 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси, «Камалак» сардори Расулова Севинч ғолибликни қўлга киритиб, мазкур танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқига ҳам эга бўлдилар.
Ғолиб ва совриндорлар ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.