Президентнинг 28 апрелдаги қарори билан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури маъқулланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Унинг доирасида жорий йилда қуйидагилар амалга оширилади:
Шунингдек, 281 289 нафар ишсизларни бўш ва захира иш ўринларига жойлаштириш белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, шу йили аҳоли бандлигига кўмаклашиш учун қуйидаги миқдорларда субсидия, нафақалар ва микрокредитлар ажратилади:
Қарорга кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида фаолият юритаётган вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Кунлик меҳнат марказлари сифатида қайта ташкил этилади.
Марказ иш изловчиларни рўйхатга олади, улар тўғрисида маълумотлар базасини юритади ҳамда иш берувчилардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олади.
Марказда вақтинча ишларни бажарувчи шахсларга уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар (экстерриториаллик тамойили бўйича), иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган ҳолда бандлик хизматлари кўрсатилади.
Бундан ташқари, вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича янги тизим яратилади. Жумладан, «барча учун иш» тамойили асосида «Mening ishim» буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилади.
Унда қуйидагилар назарда тутилади:
Вақтинча бир марталик ишлар тўғрисидаги кунлик маълумотлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) тўғрисидаги эълонлар «Mening ishim» буюртмалар биржаси онлайн майдони орқали бепул тақдим этиб борилади.
1 июлгача янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича ҳисоботларни юритиш, уларни реал вақт режимида Давлат солиқ қўмитасининг ягона интеграциялашган ахборот ресурс базаси билан мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур ишлаб чиқилади.