Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Жиззах вилоятининг Арнасой, Янгиобод ва Бахмал туманлари ички ишлар бўлимларига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ томонидан маълум қилинди.
Подполковник Рустам Умматқулов – Арнасой тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Р.Умматқулов тайинловга қадар Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Музаффар Сариқулов - Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. М.Сариқулов тайинловга қадар Арнасой тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Аслиддин Жалолов - Бахмал тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. А.Жалолов тайинловга қадар Мирзачўл тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.