Янгиобод туманида 9-май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан кўплаб саҳоват ва ҳайрия тадбирлари ташкил этилди. Тадбирлар давомида ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Хусусан, куни кеча туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди томонидан тумандаги оилавий даромади паст, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, оиласида ногирони бўлган, 10 дан ортиқ оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.