Сиз Россияда бўлиб туришингизни қонунийлаштиришингиз мумкин.
Шуни маълум қиламизки, Ўзбекистоннинг тегишли идоралари Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мақомларини қонунийлаштириш борасида чора-тадбирлар амалга ошириб келмоқда.
Ҳозирги кунда Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 2021 йил 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилди.