Айни вақтда Янгиобод туман марказидаги «Янгиобод cити арена» ўйингоҳида туманнинг 4 та секторидаги вақтинча банд бўлмаган, ишсиз ёшлардан иборат жами 8 та жамоа иштирокида спортнинг мини футбол тури бўйича «Ҳоким кубоги» баҳслари бошланди.
Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ДХХ, Ёшлар ишлари агентлиги ва мутасадди раҳбарлар иштирокида мусобақага старт берилиб, дастлабги ўйинда 1-сектор ҳудудидаги «Янгиобод ШФЙ» ҳамда «Совот МФЙ» жамоалари куч синашишмоқда.