Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда ёшлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинлари старт олди (Видео)

Янгиободда ёшлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинлари старт олди (Видео)

01 июнь 2021 йил
738
0

Янгиободда "Ёшлар ойлиги" доирасида тумандаги 18-30 ёшлилар (ишсиз, Ёшлар дафтаридаги ёшлар, талабалар ва ишчи хизматчи)ўртасидаги билимдон ёшлар иштирокида Заковат интеллектуал ўйинларига старт берилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, ДХХ туман бўлинмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир барча ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Бугун ташкил этилган дастлабки ўйинда туман ҳокими И.Қаршибоев иштирок этиб, мазкур тадбирнинг ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятларини ошириш ҳамда фикрлаш қобилиятларини намоён қилишдаги катта аҳамияти хусусида гапирди ва барча билимдонларга омад тилади.

Дастлабги баҳсларда қуръа натижаларига кўра тумандаги 2 та сектордан "Билимдонлар" ва "Интеллект" жамоалари ўзаро ғолиблик сари беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечган ўйиннинг якуний натижаларига кўра 2-секторнинг "Интеллект" жамоаси билимдонлари бугунги беллашувнинг ғолибларига айланишди.

Якунда ғолиблар ва фаол билимдонларга ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар