Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича янги тартиб жорий этилди

Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича янги тартиб жорий этилди

13 июль 2021 йил
600
0

Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг  5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб жорий этилди. Шунингдек, 2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириш ҳақидаги кўрсатма берилди.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.

Шу муносабат билан бизнинг туманимизда ҳам «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» шакллантирилган бўлиб, туманимизда яшовчи  аҳолини анчадан буён қийнаб келаётган муоммоларни ҳал этиш имкони пайдо бўлди. Шу сабабли туманимизнинг   ижтимоий-иқтисодий ривожланишга аҳолини кенг жалб этиш ҳамда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида сизлардан openbudget.uz портали орқали иштирок этишингизни сўраб қоламиз. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар