Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Аёллар дафтари”да бўлган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди

“Аёллар дафтари”да бўлган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди

07 август 2021 йил
410
0

Ҳукуматимиз қарори билан хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб жорий қилинган бўлиб, унга кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тоифалари ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш тартиби ва муддатлари белгиланган.

Янгиобод туман “Аёллар дафтари”га жами 289 нафар хотин-қиз киритилган бўлиб, шундан 19 нафари ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож.

Туман доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни кундалик ҳаётда қийнаб келаётган турли соҳалардаги муаммоларни аниқлаш ва уларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида  адлия бўлимининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда.

Яқинда ўтказилган ана шундай сайёр учрашувларнинг бирида “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларнинг муаммоси ҳал этилди. Тумандаги Хўжамушкент қишлоқ фуқаролар йиғини “Оби-ҳаёт” кўчаси, 13-уйда яшовчи фуқаро  Жамила Аҳмедова  ҳам оилавий аҳволини яхшилаш мақсадида “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури асосида кредит олиш тартиби юзасидан ҳуқуқий маслаҳат сўраб, туман адлия бўлимига оғзаки мурожаат қилган эди. Туман адлия бўлими томонидан фуқаро Ж.Аҳмедовага ҳуқуқий маслаҳат берилиб, 15 кун ичида Халқ банки Зомин туман филиалидан 24 миллион сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Жаҳонгир АБДУХОЛИҚОВ,
Янгиобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар