"Аёллар дафтари"га киритилган 19 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олинди
Янгиобод тумани прокуратурасида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож 19 нафар хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди.
Унда туман прокурори ўринбосари, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси, Фуқуролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси, туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, кадастр бўлими ходими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари ҳамда фуқаролар йиғинлари раис ўринбосарлари иштирок этишди.
Ташкил этилган учрашувда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 19 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларнинг 1 нафари кадастр бўлими томонидан, 1 нафари ИИБ, алимент ундириш масаласи бўлган 3 нафари МИБ Янгиобод туман бўлими, 1 нафари фуқаролик суди, 4 нафари туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими томонидан ҳамда 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари туман тиббиёт бирлашмаси томонидан назоратга олинди.
Г.Раимова,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари