Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг 2-мавсум мусобақалари бошланди

Янгиободда «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг 2-мавсум мусобақалари бошланди

10 сентябрь 2022 йил
26
0

Янгиобод туманидаги истироҳат боғида маҳалла ёшлари ўртасида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг 2-мавсуми доирасидаги оммавий спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Янгиобод тумани ҳокимлиги, туризм ва спорт бўлими, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман халқ таълими бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби вакиллари ҳамда мураббийлар ва маҳалла спортчилари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов сўз олиб, спортчиларни ўтказиладиган оммавий спорт мусобақалари Низом талаблари билан таништириб ўтиб, барчага омад тилади.

Тадбир давомида ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, Маданият бўлими ижодкорлари томонидан тайёрланган концерт дастури ва Ахборот-кутубхона марказининг китоблар кўргазмалари намойиш этилди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар