Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ФОТОРЕПОРТАЖ: Байрам муносабати билан тумандаги уйда таълим оладиган ўқувчи ёшлар ҳолидан хабар олинди.

ФОТОРЕПОРТАЖ: Байрам муносабати билан тумандаги уйда таълим оладиган ўқувчи ёшлар ҳолидан хабар олинди.

01 июнь 2020 йил
987
0

Эртамиз эгалари бўлган болажонлар учун бор имкониятларни яратишга ҳаракат қиладиган халқимиз томонидан 1-июнь санаси ҳар йили ўзига хос нишонлаб келинади. Ушбу сана бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади.Албатта, болалар бу ҳаёт мазмунининг ажралмас бўлагидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан Янгиобод тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида тумандаги 21 нафар уйда таълим оладиган ўқувчи ёшлар ҳолидан хабар олинди. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан уларга байрам совғалари улашилиб, тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар олиб борилди ва уйда таълим-тарбия олиш учун яратилган шароитлар, мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш, шу билан бирга, эҳтиёжларидан келиб чиқиб, реабилитация техник воситалари, протез ортопедия буюмлари билан таъминлаш чоралар кўрилди.

Мазкур ташрифлар болажонлар қалбида ўзгача таассуротлар қолдирди ва хонадон эгалари ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдиришиб, дуога қўл очдилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар