Онлайн танлов ғолиблари тақдирланиши баробарида уларга байрамона қувонч улашилди (ФОТО).
Хабарингиз бор, “1-июн –Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Янгиобод тумани ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман маданият бўлими ҳамкорлигида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчи ёшлари ўртасида онлайн кўрик танлов эълон қилинган эди.
Ўқувчи-ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ўқувчилар эришаётган натижаларини тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мазкур кўрик танлов 7-10 ёш ва 11-14 ёш тоифалари ўртасида “Шеърият”, “Қўшиқ” ва “Китобхонлик” йўналишларида бўлиб ўтди.
Танлов шартларига кўра кўрик-танлов иштирокчилари томонидан ўзларининг ижодий ишларини мобил алоқа воситасида видеолавҳага олиб, белгиланган телеграм каналига жойлаштириб бордилар.
300 нафардан ортиқ ёшларни қамраб олган ушбу кўрик танловда ҳар бир йўналиш бўйича иштирокчиларнинг ижод маҳсуллари ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомига мувофиқ баҳолаб борилди ва ғолиблар аниқланди.
Бугун мазкур кўрик танлов ғолиблари “1-июн –Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами доирасида ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.
Туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, халқ таълими бўлими шуъба мудири Э.Мухторов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси М.Раҳмонбердиев ҳамда маданият бўлими раҳбари А.Расулбердиевлар барча ғолиблар хонадонларига ташрифлар амалга оширишиб, ўқувчиларни танлов ғолиблиги, қолаверса бугунги байрам билан самимий табрикладилар ва уларга махсус диплом ва китоблар жамланмаси совға қилинди.
Шунингдек, ташкилотчилар томонидан ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлар олиб борилди ва фарзандларини шу каби тиришқоқ ва илмга чанқоқ қилиб тарбиялаётганлари учун миннатдорчилик билдирилиб, уларнинг келажакда бунданда кўпроқ ютуқларга эришишларига тилак билдирдилар.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати