Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “САНЪАТ ГУЛДАСТАСИ” ОНЛАЙН ТАНЛОВИ

“САНЪАТ ГУЛДАСТАСИ” ОНЛАЙН ТАНЛОВИ

25 май 2020 йил
823
0

Беш ташаббус доирасида ёшларнинг ижодини қўллаб қувватлаш мақсадида Янгиобод тумани Маданият бўлими, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Санъат гулдастаси” онлайн танлови эълон қилинади.

Мазкур танлов қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтади:

  • “ИЖОДИМ СЕНГА ВАТАН” йўналиши. Бунда ёшлар томонидан ижро қилинган театр ва актёрлик маҳорати намойиш этилади;
  • “РАНГЛАР ЖИЛОСИ” йўналишида тасвирий ва амалий санъат намуналари жойлаштириб борилади;
  • “ДИЛДАГИ НАВОЛАР” йўналишида қўшиқ ичжрочилиги намойиш этилади;
  • “НАФОСАТ МАЛИКАСИ” йўналишида гимнастика спорт тури машғулотлари ёритилади;
  • “СЕҲРЛИ СОЗЛАР” йўналишида халқ чолғучилиги ёритилади;
  • “РАҚС ЖИЛОСИ” йўналишида эса иштирокчиларнинг миллий ва замонавий рақслари жойлаштириб борилади.

Мазкур танловда барча ёш тоифасидагилар иштирок этишлари мумкин. Танловга юборилаётган ижод намуналари фото ёки видео шаклида қабул қилинади ва онлайн тарзда ёритиб борилади.

Ўз ижод маҳсулингизни @MadinaKarimovna ёки @Uz_Parlament телеграм манзиллари орқали юборишингиз мумкин.

Ғолиблар видео ва фото лавҳалари энг кўп кузатилганлигига қараб баҳоланади ҳамда ҳар ой якунида юқорида кўрсатилган номинациялар бўйича диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаб борилади.

Танлов жараёнини yangiobodmb.mincult.uz расмий сайти ҳамда“Besh tashabbus / UYDA QOLING!” (https://t.me/sevimli_ijodim)расмий телеграм каналида кузатиш мумкин бўлади.

Мурожаат учун манзил: Янгиобод туман Маданият бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши.

Телефонлар: 72 542 10 52; 99 550 08 26

Сиз ҳам ушбу онлайн танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Танлов низоми билан тўлиқ қуйида танишишингиз мумкин:

sanat-guldastasi-nizomi.doc [19,89 Kb] (юклаб олинди: 23)

Онлайн: sanat-guldastasi-nizomi.doc

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар