#Uyda_qoling_kitob_oqing онлайн танловининг сўнги ғолиблари ҳам аниқланди.
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши томонидан карантин вақтида беш ташаббус доирасида #Uyda_qoling_kitob_oqing номли онлайн танлов эълон қилинган эди.
Шу кундан бошлаб кўпчилик ушбу онлайн танловда катта қизиқиш ва иштиёқ билан иштирок этмоқдалар. Танлов шартлари асосида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳар ҳафтанинг охирги куни эълон қилиб борилмоқда.
Бугун ҳам мазкур анъанага мувофиқ тўртинчи ҳафтанинг ҳам ғолиблари аниқландии. Марҳамат, улар билан танишинг:
1-ўрин: Абдурасулова Садоқат (Янгиобод тумани, 1-мактаб ўқувчиси. Кузатувчилари сони 1075 та);
2-ўрин: Ражабов Дилмурод (Янгиобод тумани. Кузатувчилари сони 291 та);
3-ўрин: Дўстназарова Насиба (Янгиобод тумани, Ахборот кутубхона маркази ходими. Кузатувчилари сони 196 та).
Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод тумани Кенгашининг махсус сертификати билан тақдирландилар.
Сиз ҳам танловда иштирок этинг, китоб ўқинг ва ғолиб бўлинг.