Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

28 июнь 2020 йил
34
0

Шу йилнинг 27 июнь куни Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Мазкур сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияни туман ҳокими Икром Матиев олиб борди ва депутатлар томонидан иккита масала кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов сўзга чиқиб, кам таъминланган ва коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад яратиш ва камбағалликдан чиқариш тўғрисида маълумот берди.

Жумладан, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадларини ошириш йўналишида амалга оширилган ишлар натижасида кўплаб оилаларда янги даромад манбалари ҳосил бўлиб, уларнинг турмуш шароити яхшилангани ва натижада бугунги кунга қадар 138 та оила ва уларда яшовчи 685 та фуқароларнинг яшаш шароитлари яхшилангани таъкидланди.

Шу сабабли ушбу сессия иштирокчилари ва туман Кенгаши депутатлари мухокамасига даромадлари ортиб, яшаш шароити яхшиланган  138 та оилаларни камбағалликдан чиқариш таклифи киритилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Янгиобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси С.Абдуғаффоров сўзга чиқди ва Коноравирус пандемияси даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб қувватлаш, уларнинг даромадни ошириш тўғрисида сўз юритди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар.

Шундан сўнг мазкур сессия қарори ўқиб эшиттирилди ва қарор депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, бир овоздан  маъқулланди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар