Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишлар кўлами қай ҳолатда

Янгиободда оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишлар кўлами қай ҳолатда

07 январь 2021 йил
210
0

Янгиобод туманида кам таъминланган ва коронавирус пандемияси даврида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва камбағалчиликдан чиқариш юзасидан сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 4895 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг турмуш даражаси таҳлилдан ўтказилди.

Таҳлил натижаларга кўра камбағалликда яшаётган ва пандемия даврида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган жами 481 та оила камбағал оилалар руйхатга киритилди.

Шундан сўнг жами “Темир дафтар”га камбағал оилалар сони 481 тани ташкил этиб оила аъзолари сони 2020 нафарни ташкил этди.

 “Темир дафтар”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида ҳар битта эҳтиёжманд хонадонларнинг паспорти ишлаб чиқилди ва улардаги меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Натижада  уларнинг 647 нафарининг  бандлиги халқ хўжалигинининг турли соҳаларида таъминланди. Жумладан оилавий тадбиркорликда 33 та, хунармандчиликда 11 та, жамоат ишларида 124 та, саноат лойиҳаларида 10 та, агросаноат лойиҳаларида 24 та, Кооперация асосида ер ажратишга 9 та, қурилиш объектларида 13 та, ўзини-ўзи банд қилишда 269 та ва бошқа йўналишларда 171 та фуқаролар бандлиги таъминланди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 33 та кам таъминланган оилаларга  547,0 млн сўм банк кредитлари ажратилди.

Бундан ташқари бандликка кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобидан 16 та хонадонларга субсидиялар ажратилиб, уларнинг томорқаларида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди.

Худди шундай 162,0 млн сўмлик хомийлар маблағи ҳисобидан 18 та хонадонларга 0,5 сотихли иссиқхоналар, 67 та оилаларга 50 бошдан парранда, 25 та оилага тикув машинкалари бепул тарқатилди. 

“Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакати жамғармаси маблағлари ва  ҳудуддаги ҳомийлар ҳисобидан жорий йилнинг июн ойидан бугунгача “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга 1287 ҳолатда жами 987,1 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди. Шундан, 199 та  ҳолатда 32,2 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 56 та оилага 52,6 млн сўмлик нақд пул, 18 та оилага 360 минг сўмлик коммунал қарзини тўлаб бериш, 53 та оилага 10,3 млн сўмлик дори-дармон, 73 та оилага 52,6 млн. сўмлик чорва ва 69 та оилага 206,1 млн сўмлик бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб қувватлаш тўғрисида”ги 346-Ф сонли фармойишига асосан  “Қурбон ҳайити” байрами арафасида 261 та оилалардаги 1050 нафар фуқароларга 135,2 млн.сўмлик маблағ нақд пул кўринишида тўлиқ тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Республика бюджетидан 363,3 млн.сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26 августдаги “Ахолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4815-сонли қарорига асосан “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги 16 ёшгача бўлган болаларнинг хар бирига 500 минг сўмдан ажратилиши белгиланиб, “Темир дафтар”га киритилган 16 ёшгача бўлган 144 та оилалардаги 269 нафар болаларига 134,5 млн.сўм нақт пул маблағи тарқатилди.

Туманда камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадларини ошириш йўналишида амалга оширилган ишлар натижасида яшаш шароитлари яхшиланган 335 та оила ва уларда яшовчи 1516 нафар (527 нафари иш билан таъминланган) фуқаролар халқ депутатлари туман Кенгаши розилиги билан камбағал оилалар руйхатидан чиқарилди.

Меҳнатга яроқли аъзолари йўқ, якка ёлғиз, ногиронлиги бўлган оилалар “Темир дафтар” да қолдирилиб, келгусида ҳам "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси орқали доимий ижтимоий ҳимояга олинади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар