Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш, яратилаётган шароит ва имтиёзларни фуқаролар ва тадбиркорларга манзилли етказиш, жойларда халқ депутатлари кенгашлари билан бирга пандемияга оид Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси юзасидан парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш орқали кутилган натижа бериши мумкинлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу видеоселлекторда берилган топшириқлар ижроси юзасидан туманда сектор раҳбарлари, ҳомийлар, ташаббускор тадбиркорлар ва МФЙлар билан биргаликда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди.
Шундан келиб чиқиб, аҳолининг муносиб турмуш тарзи ва тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шароитларни таъминлаш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш ҳамда шу мақсадга қаратилган тегишли чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашига сайланган депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессия кун тартибида депутатлар томонидан иккита масала муҳокама этилди.
Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов сўзга чиқиб, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромад манбаи яратилган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисида ахборот берди.
Хусусан, жорий йилнинг 01 декабрь ҳолатига секторлар ва маҳалла раислари томонидан чиқаришга таклиф этилган “Темир дафтар”даги 100 та оила (398 нафар оила аъзолари, 136 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар, 136 нафар бандлиги таъминланган) Иқтисодий комплекс ва алоқадор ташкилотлар томонидан ўрганиш хулосалари асосида 87 та оила (347 нафар оила аъзолари, 117 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар, 116 нафар бандлиги таъминланган), жумладан:
-Янгиобод ШФЙда – 13 та оила-49 нафар оила аъзоси, 24 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз - 24 нафари иш билан таъминланди;
-Совот ҚФЙда - 13 та оила-50 нафар оила аъзоси, 16 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз-16 нафари иш билан таъминланди;
-Баландчақир МФЙда - 15 та оила-69 нафар оила аъзоси, 22 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз-22 нафари иш билан таъминланди;
-Хўжамушкент ҚФЙда - 7 та оила-25 нафар оила аъзоси, 7 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз - 7 нафари иш билан таъминланди;
-Дўстлик МФЙда - 13 та оила-49 нафар оила аъзоси, 11 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз-11 нафари иш билан таъминланди;
-Ҳавотоғ ҚФЙда - 14 та оила-53 нафар оила аъзоси, 14 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз-14 нафари иш билан таъминланди;
-Шодлик МФЙда - 7 та оила-25 нафар оила аъзоси, 16 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз-15 нафари иш билан таъминланди;
-Сармич МФЙда - 5 та оила - 27 нафар оила аъзоси, 7 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз- 7 нафари иш билан таъминланди.
“Темир дафтар”да эҳтиёжманд оилалар сафидан чиқариш таклифи берилди.
Меҳнатга яроқли аъзолари йўқ, якка ёлғиз, ногиронлиги бўлган оилалар "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси орқали доимий ижтимоий ҳимояга олинади.
Мазкур масала депутатлар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман халқ таълими мудири ўринбосари В.Ҳасанов сўз олиб, 2019-2020 ўқув йилида Янгиобод туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларини битирган 11-синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиниши тўғрисида маъруза қилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан сессия қарори депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, бир овоздан маъқулланди ва халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси ўз ишини якунлади.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати