Маҳаллалардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари фаоллигини оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтди
Янгиобод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Кексалар маслахати” гуруҳларини фаоллигини ошириш мақсадида бир кунлик ўқув семинари ўтказилди.
Семинарида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси И.Мамуобоев сўзга чиқиб, кексалар маслаҳати жамоатчилик кенгаши аъзоларига Президентимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва фармонлар мазмун мохияти, кенгаш аъзоларининг вазифалари тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Семинар давомида кексалар фаоллигини ошириш мақсадида 5 ой давомида Кексалар маслахати аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусида бажариладиган вазифалар тўғрисида тушунчалар ва фикр мулохазалар тингланди. Шунингдек, келгусида тумандаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда уларни касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, ёт ғояларга кириб кетмаслиги, эрта турмушни олдини олиш, жиноятчиликни олдини олиш, ёшлар онгига ватанпарварлик руҳини синдириш ва 1 нафар нуронийга 5 нафар маънавий кўмакка муҳтож ёшларни бириктириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан келишиб олинди.
Шунингдек, ўқув семинарда туман тиббиет бирлашмаси шуъба мудири Б.Холмиродов ва Туман Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси бошлиғи ўринбосари Э.Абдувоҳидовлар ҳам иштирок этишиб, ўз соҳалари кесимида янги чиққан қарор ва фармонлар билан семинар иштирокчиларини таништириб ўтишди.
Янгиобод туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими