Қурбон ҳайити арафасида 160 дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (ФОТО)
Маълумки, юртимизда байрам арафаларида кам таъминланган, ўзгалар кўмагига муҳтож ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларни кўнглини кўтариш ҳамда уларга ҳар томонлама ёрдамлар кўрсатиш халқимиз орасида мустаҳкам давом этиб келаётган анъаналардан бири десак хато бўлмайди.
Хусусан, бугунги Қурбон ҳайити арафасида ҳам хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ниятлари ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Янгиобод туманининг барча ҳудудларида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида қошида ташкил этилган “Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази” ҳамда “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доираси тумандаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, оиласида ногирони бор хонадонлар ҳамда карантин сабабли вақтинча ишсиз қолган ва даромадидан айрилган 160 дан ортиқ оилаларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
- “Бугунги кундаги каби халқимиз бошига тушган синовли дамларда бирдамлик ва ҳамжиҳатликда қийинчиликларни енгиш халқимизга хос фазилатлардан бири” – дейди туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Назарқулова. – “Туманимизда муҳтожлар оғирини енгил қилишни мақсад қилган саҳоватпеша кишиларимизнинг ҳам кўпайиб бораётгани барчамизни қувонтиради албатта. Амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар ўзгалар кўмагига муҳтож кишиларнинг эртанги кунларига бўлган ишончларини янада ортишига, уларни ўз турмуш фаровонликларини яхшилаш йўлида дадил ҳаракт қилишларига чорлайди.”
Йўқловлар давомида ташкилотчилар Баландчақир маҳалласида яшовчи 94 ёшли Сахобат она Бекмирзаева хонадонида ҳам бўлишиб, онахонни байрам билан табрикладилар ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар.
– “Халқимиз бошидан кечираётган бугунги синовли кунларда кўнглимизга таскин бериб, кундалик турмушимизга кўмаклашаётган, бизни бир зум эътибордан четда қолдирмаётган саҳоватли халқимизга, бу ишларга бош бўлаётган юртбошимизга миннатдорчилик билдираман”, - дейди байрам арафасида бундай йўқловдан боши осмонга етган нуроний онахон. Шунингдек, юртимизга тинчлик ва фаровонлик, халқимиз бошига келган синовларнинг тезроқ ортда қолишини тилаб қўлларини дуога очди.
Қурбон ҳайити муносабати билан меҳр-оқибат, саҳоват ва инсонпарварликнинг муҳим кўриниши акс этган бу каби хайрли тадбирлар туманимизнинг барча маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати