Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда эҳтиёжманд оилаларга ажратилган пул маблағлари Қурбон ҳайити арафасида ўз эгаларига топширилди.

Янгиободда эҳтиёжманд оилаларга ажратилган пул маблағлари Қурбон ҳайити арафасида ўз эгаларига топширилди.

30 июль 2020 йил
791
0

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ҳукумат фармойишига асосан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 150 миллиард сўм пул маблағлари эҳтиёжманд оилаларга тарқатилиши белгиланган эди. Хусусан, Жиззах вилоятига 5 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан 135 млн. 150 минг сўми Янгиобод туманидаги эҳтиёжманд оилаларга йўналтирилди.

Қурбон ҳайити арафасида Янгиобод тумани ҳокимлиги вакиллари, секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида ушбу пул маблағлари ўз эгаларига топширилди.

Сектор раҳбарлари ва ҳудудларга бириктирилган мутасадди ходимлар тумандаги “Темир дафтар”га киритилган 184 та эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, оиласида ногиронлиги бор хонадонларга ташриф буюришиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар ва мазкур хонадонларда истиқомат қилувчи оила аъзолари ҳисобга олиниб, уларнинг ҳар бирига 170 минг сўмдан пул маблағи тарқатилди.

Хусусан, Янгиобод шаҳарчаси “Тинчлик” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро, биринчи гуруҳ ногирони Исматилла Жониқулов хонадонига туман ҳокими ўринбосари Д.Мамадазимов бошчилигидаги кутилмаган ташрифдан қувонганини яшириб ўтирмади.

“Ҳайит байрами арафасида давлатимиз раҳбарининг биз каби оилаларга қилган ғамхўрликларидан бошим осмонга етти”, - дейди И.Жониқулов.

– Туман ҳокими ва мутасаддилар мунтазам равишда ҳолимдан хабар олиб, моддий ва маънавий кўмак бериб туришибди. Айниқса, бугунги карантин шароитида биз кабиларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун бу эзгу ишларнинг бошида турган юртбошимиздан мингдан-минг миннатдорман”

Албатта, байрам арафаларида нафақат ижтимоий кўмакка муҳтожлар ва ёлғиз кексалар, балки барча ёшу-қари ёру-биродарлар ҳолидан хабар олиш халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Бу қадрият минг йиллар ўтсинки, ўз аҳамиятини йўқотмайди, балки халқимизга хос анъана сифатида мустаҳкамланиб бораверади.

Бугун бу каби йўқловлар туманимизнинг барча ҳудудларида сектор раҳбарлари назоратида давом эттирилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар