Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Саҳоват тадбирлари давом этмоқда.

Саҳоват тадбирлари давом этмоқда.

16 май 2020 йил
695
0

Пандемия сабабли юртимизда жорий этилган карантин шароитида вақтинча ишсиз қолган ва эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор раҳбарлари, депутатлар ҳамда фаол ташаббускор фуқаролар томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлар ҳолидан хабар олиниб, кундалик турмуш учун зарур бўлган воситалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз етказиб берилмоқда.

Фикримизнинг далили сифатида куни кеча учинчи сектор ҳудудидаги оилаларга амалга оширилган ташрифларни келтиришимиз мумкин.

Учинчи сектор раҳбари Р.Умматқулов ҳамда 9-Пасткичақир сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Ҳ.Қудратовлар томонидан  Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини, Пасткичақир қишлоғида истиқомат қиладиган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, муаммолари тингланди. Шунингдек, 10 нафар оилага кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар