Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Муддатидан олдин пенсияга чиқиш тартибидан хабардормисиз?

Муддатидан олдин пенсияга чиқиш тартибидан хабардормисиз?

20 май 2021 йил
492
0

"Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.

Йўриқномага кўра, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли ишдан озод этилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартибини белгиланди. 

Мазкур шахсларга улар расман ишсиз деб эътироф этилган ва зарур меҳнат стажига эга бўлган тақдирда муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан 2 йил олдин) пенсияга чиқиш ҳуқуқи тақдим этилади:

  • эркаклар - 58 ёшда бўлиб, меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаган тақдирда;
  • аёллар - 53 ёшда бўлиб, меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлмаган тақдирда. 

Шунингдек, ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг 30 календарь кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш қидираётган шахс сифатида мурожаат қилсалар, марказ ходимлари бундай шахсларга 3 ойлик давр ичида, агарда улар ўттиз календарь кундан кейин мурожаат қилсалар 10 кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.

Ж.Абдухолиқов,

Янгиобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар