Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Фуқаронинг қолиб кетган 12 йиллик иш стажи қўшиб берилди.

Фуқаронинг қолиб кетган 12 йиллик иш стажи қўшиб берилди.

23 июнь 2020 йил
641
0

Янгиобод туман адлия бўлимига фуқаро П. Жўраев мурожаат қилиб, нафақа тайинлашда қарийб 12 йил иш стажи инобатга олинмаганини баён қилган ва бу борада амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур мурожаат ўрганиб чиқилганда 19.01.1980-27.12.1980 йилар, 10.09.1988-15.03.1990 йилларда Ховос тумани Ховос савхозида, 15.12.1982-08.09.1988 йилларда Ховос тумани РАБКООП Хавастда, 01.05.1995-15.12.1998 йилларда ХРУ трест Промгражданстройда ишлаган давридаги иш стажларини ҳисобга олинмагани аниқланди.

Мурожаат юзасидан фуқаро П.Жўраев манфаатида Янгиобод туман маъмурий судига БТПЖ Янгиобод туман бўлими пенсия ва нафақалар тайинлаш комиссиясининг 2018 йил 27 августдаги 81-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, иш стажи даврини пенсия тайинлашда қўшиб ҳисоблаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси киритилди ва суднинг ҳал қилув қарори фуқаро П.Жўраев манфаатида қабул қилинди.

Ж.Абдухолиқов,

Янгиобод туман адлия бўлими бош маслахатчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар