Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Тадбиркорга эркин фаолият олиб бориши учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Тадбиркорга эркин фаолият олиб бориши учун амалий ёрдам кўрсатилди.

19 июнь 2020 йил
595
0

Янгиобод туман адлия бўлимига Қўшқанд қишлоғида яшовчи фуқаро Сарибоева Дилноза ариза билан мурожаат қилиб, давлат шерикчилиги асосида очилган уй боғчасини жиҳозлаш учун 2020 йил 2 февралда Халқ банки Зомин филиалига кредит олиш учун ҳужжат топширгани, шу вақтга қадар эса натижа бўлмаганини айтиб ўтган.

Фуқоронинг кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожати бўлим томонидан ўрганиб чиқилди. Кредит олиш учун барча керакли ҳужжатлар тахт эканлиги, уни ажратишда хеч қандай тўсиқ йўқлиги аниқланди.

Дилноза Сарибоевага Халқ банки Зомин филиали томонидан уй боғчасини жиҳозлаш учун 25 000 000 сўм кредит маблағи олди-сотди шартномасига асосан таъминотчи фирма ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.


Жаҳонгир Абдухолиқов,

Янгиобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар