Сармич маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда, хусусан, Янгиобод туманида ҳам ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, улар қалбида бугунги кунимизга шукроналик ва эртанги кунга бўлган ишонч, бугунги ўзгаришларга дахлдорлик туйғуларини янада ошириш мақсадида бугун Янгиобод туманининг Сармич маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан ташкил этилган ушбу тадбирда пойтахтдан ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари, шоирлар, ёзувчилар ҳамда эл севган санъаткорлар иштирок этишиб, улар томонидан ватанпарварликни тараннум этувчи ижод намуналари ва куй-қўшиқлар аҳоли томонидан илиқ кутиб олинди.
Тадбир доирасида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” юзасидан миллий маданият ва санъат асарлари кўргазмалари ташкил этилди.