Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

21 июнь 2021 йил
656
0

Шу йилнинг 19 июнь куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиобод туман бўлинмаси Кенгаши томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танловда туман бўлинмаси тасарруфидаги 29 та бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этишди.

Ўз фаолиятлари билан барчага ўрнак бўлаётган, меҳнаткашларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда муайян ишларни олиб бораётган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлар тажрибасини кенг ёйиш ва уларнинг фидокорона меҳнатини рағбатларнтириш мақсадида ташкил этилган мазкур кўрик-танловда 1-ўринни туман мактабгача таълим бўлими бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Расулова Насиба Ғуломжон қизи, 2-ўринни 12-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Маҳмудов Ўктам Абдулабизович, 3-ўринни эса туман Халқ таълими бўлими бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бегматов Бобуржон Олимжон ўғли эгаллади.

Танлов ғолиблари туман бўлимининг диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси

Янгиобод туман бўлинмаси Кенгаши

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар