Туман раҳбари тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитлар билан танишди
Аввал хабар берганимиздек, Янгиобод тумани ҳокими, 1-секитор раҳбари И.Қаршибоев туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, тиббиёт муассасасидаги шароит, муаммо ва камчиликларни кўздан кечириб, муассасага керакли тиббиёт асбоб-ускуналар олиб келиш ва тиббий хизмат сифатини янада ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берган эди.
Куни кеча туман раҳбари ушбу тиббиёт муассасасига яна ташриф буюриб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати ҳамда беморлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Янгидан таъмирланган "Ички касалликлар бўлими" ҳамда "Болалар бўлими"да олиб борлиган ишлар ва ўзгаришлар билан танишди.
Ташриф давомида туман ҳокими шифокорлар ва беморлар билан яқиндан суҳбатлашиб, туманда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, шу мақсадда бу ерга малакали кадрларни жалб этиш чораларини кўриш лозимлигини айтиб ўтди ҳамда бу соҳада олиб бораётган барча ислоҳотларимиздан кўзланган асосий мақсад - одамларни рози қилиш, уларнинг саломатлигини яна мустаҳкамлаш эканини таъкидлади.