"Бадиий ҳаваскорлик жамоалари" кўрик-танловининг Янгиобод туман босқичи бўлиб ўтди
Янгиобод туманидаги 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус ижроси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган бадиий ҳаваскорлик жамоалари кўрик-танловининг Янгиобод туман босқичи бўлиб ўтди.
Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни танлаш ва тарбиялаш, ёшлар онгинда аждодларимиз қолдирган бой номоддий маданий меросни шакллантириш, ҳалқ ижодиётининг турли жанрлари бўйича олиб борилаётган ишлари билан яқиндан танишиш, ёшларни ҳалқ ижодиётининг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини шакллантириш ҳамда бадиий ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш мақсадида ўтказилган кўрик танловда иштирокчилар барча йўналишлар бўйича сараланиб, ғолиблар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Янгиобод туман маданият бўлими
матбуот хизмати