Янгиободда “Ҳар бир Нуроний- беш нафар ёшга мураббий” тамойили амалда
Куни кеча Янгиобод туманидаги "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳар бир Нуроний- беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда маҳалла раислари, туман “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” аъзолари, “Кексалар маслахати” гурухи раҳбарлари, профлактик хисобда турувчи ёшлар, Туман тиббиёт бирлашмаси ижтимоий хизматлар бўлими ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгиобод туман бўлимининг масъуллари иштирок этдилар.
Семинар аввалида эрта тонгдан кекса нуроний отахонлар, уюшмаган ёшлар ҳамда махалла фаоллари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиори остида юриш марафонидан бошланган тадбирлар ёшлар ўртасидаги бадан тарбия машқлари, шахмат-шашка, стол тенниси, минни футбол ва бошқа спорт тадбирларига уланиб кетти.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими