Мўғол қишлоғида 40 ўринли мактаб филиали биноси қурилиши бошланди
Янгиобод туманидаги "Баландчақир" МФЙ, Мўғол қишлоғида жойлашган 14 умумтаълим мактаби ёнида 40 ўринли янги мактаб филиали биноси қурилиши бошлаб юборилди.
Бугун Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоев бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар мазкур қишлоққа ташриф буюриб, янги бино қуриладиган майдон, бинонинг жойлашиш ҳолати ва шу каби масалалар келишиб олинди.
Шу билан бирга, бинони лойиҳалаш ва ер майдонини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилиб, туман раҳбари томонидан мактаб биносининг мукаммал ва мустаҳкам қурилиши юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг