Янги “Estat 4.0” ахборот тизими ишга туширилди
“Estat 4.0” ахборот тизимидан юридик шахслар, юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари, кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эндиликда қулай, тезкор тизимдан фойдаланган ҳолда ҳисобот тақдим этишлари мумкин.
“Estat 4.0” ахборот тизими интернет тармоғи воситасида давлат статистика ҳисоботларини электрон кўриниш тақдим этишда эски eStat 3.0 тизимга нисбатан жуда қулай бўлиб, ортиқча вақт ва оворагарчиликларсиз www.stat.uz расмий сайти орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
Янгиобод туман статистикаси бўлими
Муҳокамага қўшилинг