Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сармич маҳалласида замонавий кўринишдаги сунъий қопламали стадион қурилиб, фойдаланишга топширилди (Видео)

Сармич маҳалласида замонавий кўринишдаги сунъий қопламали стадион қурилиб, фойдаланишга топширилди (Видео)

23 июль 2021 йил
661
0

Янгиобод туманининг Сармич маҳалласида замонавий кўринишдаги сунъий қопламали футбол майдони қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ёш тадбиркор Маҳаммадиев Алимардоннинг ташаббускорлиги ва саъй-ҳаракати билан бунёд этилган мазкур стадионнинг маҳалла аҳолиси учун фойдаланишга топширилиш жараёнида тумандаги Президент халқ қабулхонаси мудири У.Хидиров, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ў.Ҳусанов, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари М.Раҳмонбердиев ҳамда бир гуруҳ фаоллар иштирок этишиб, барчани табрикладилар ва бу ўйингоҳдан машҳур спортчилар етишиб чиқишига тилак билдирдилар.

Албатта, бу ўингоҳ Сармич маҳалласи ёшлари учун чинакам туҳфа бўлди.

Стадионда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда спорт билан шуғулланиш баробарида улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш учун етарли шароит ҳозирланган.

Шунингдек, спорт иншоотига замонавий ёритиш тизими ўрнатилиб, ёшларнинг ҳар вақт спорт билан машғул бўлишларига имкон яратилган.

Мазкур футбол майдонининг очилиш маросими маҳаллалар ўртасидаги футбол мусобақасига уланиб кетти.

– “Маҳалламизда бундай спорт иншооти йўқлиги ва ён атрофимиздаги ёшларнинг футбол билан шуғулланишлари учун шароит етарли бўлмаганлиги сабабли менда стадион қуриш фикри уйғонди” – дейди тадбиркор А.Маҳаммадиев. – “Шундан сўнг тадбиркорлик соҳасидаги кўникмамни ошириш мақсадида ўқиб, сертификатга эга бўлдим. Банкдан зарурий кредит маблағини олиб, туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарининг кўмаги ва тавсияси билан мана шу спорт майдонини қуриб битказдим”.

Тадбиркор фақат шу билан чекланиб қолмай, стадион яқинидан автомобилларни ювиш шаҳобчаси ҳам барпо этди. Эътиборлиси, ҳозирда у бошлаган тадбиркорлик ортидан маҳалладаги беш нафар ёшлар ишли бўлди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар