Янгиободда вилоят мутасаддилари иштирокида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган семинар ташкил этилди
Бугунги кунда ҳудудларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, муаммоларни бевосита жойида ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан қатор тадбирлар амалга оширилиб, бу ўз навбатида ижобий самара бермоқда.
Жиззах вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б.Назаров бошчилигидаги вилоят мутасадди раҳбарлари Янгиобод туманида бўлишиб, секторлар ва туман раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар туманда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш фаолиятидаги камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш, раҳбарларнинг бу борадаги масъулиятини янада ошириш ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросига қаратилди.
Шунингдек, раҳбарлар қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам бўлишиб, аҳоли мурожаатлари ва жойлардаги муаммолар билан танишдилар.
Ўрганишлар давомида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва камчиликларини тезкор ҳал этишда барча мутасадди раҳбар ходимларнинг маъсулиятларини ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.