“Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, республикамиз ҳудудларида сектор раҳбарлари учун “Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этишнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.
Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган семинарда туман ҳокими И.Қаршибоев, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок эитшди.
Маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича ташкил этилган мазкур семинар-тренингда “маҳаллабай” янги тизимининг мазмун-моҳияти, “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилининг жорий этилиши, Аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишларини йўлга қўйиш, мавжуд бўш бино ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш ва кичик саноат зоналарида янги лойиҳалар ташкил этиш, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ларини юритиш, эҳтиёжманд шахсларни дафтарлардан чиқариш тартиби тўғрисида тақдимотлар орқали тушинтиришлар берилди.