Жўлангар қишлоғига олиб борувчи автомобил йўлида асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда
Шу кунларда Янгиобод туманининг барча маҳалла ва қишлоқларида асосий ва ички йўлларда таъмирлаш ва соз ҳолатга келтириш ишлари олиб борилиб, аҳоли учун янада қулайликлар яратилмоқда.
Хусусан, тумандаги Сармич МФЙ, Жўлангар қишлоғига олиб борувчи автомобил йўли бирмунча таъмирталаб ҳолда бўлиб, бу аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатида бирмунча ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди.
Айни кунларда туман автойўл корхонаси ходимлари саъй-ҳаракати билан мазкур автомобил йўлида асфалт ётқизиш ишлари амалга оиширилмоқда. Бугуннинг ўзида корхона томонидан ушбу йўлга 30 тонна асфалт олиб келиниб, ишлар давом эттирилди.
Бундан ташқари тумандаги бошқа махалларда хам ички йўлларни асфалт қилиш режалаштирилган бўлиб, ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.