Туман раҳбари туман тиббиёт бирлашмасида аҳолини эмлаш жараёнлари билан танишди
Бугунги кунда бутун дунё мамлакатларини жиддий ташвишга солиб улгурган коронавирус инфекциясини енгиш ва пандемияни тўхтатиш борасида барча имкониятлар ишга солинмоқда. Шунингдек, пандемияга қарши курашишнинг энг самарали усули - эмлаш эканлиги тобора ойдинлашиб бормоқда.
Янгиобод туманида ҳам аҳоли орасида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган бир қатор амалий чоралар кўрилиб, бу борада сектор раҳбарлари ҳам фуқаролар орасида тарғиботлар ўтказишмоқда.
Хусусан, туман раҳбари И.Қаршибоев туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникасида бўлиб, бу ердаги коронавирус тарқалишинининг олдини олиш борасидаги тадбирлар ва эмлаш жараёнлари билан танишди.
Шу билан бирга, маъсуллар ва фуқаролар билан соғлом турмуш тарзига амал қилиш, аҳоли саломатлигини тиклаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан суҳбатлар олиб борилди.