Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туман ҳокими И.Қаршибоев эътибор ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди

Туман ҳокими И.Қаршибоев эътибор ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди

02 август 2021 йил
458
0

Беморлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш энг юксак инсонийлик фазилатларидан биридир.

Кўпчиликка маълумки, аҳолининг дардини тинглаш, шунингдек, шароити оғир, боқувчисини йўқотган, бемор, ногирони бор оилалар ҳамда якка-ёлғиз кексалар, бир сўз билан айтганда, эътибор ва кўмакка муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш ва ғамхўрлик кўрсатиш Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоевнинг кун тартибидаги бирламчи вазифага айланган.

Туман раҳбари бу гал Янгиобод шаҳарчасида истиқомад қилувчи, 2-гуруҳ ногирони, узоқ йиллар давомида ёш авлодга таълим бериб келган И.Норматов хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди. Ҳоким фуқаро ва унинг оила аъзолари билан суҳбатлашаркан, аввало уларнинг эҳтиёжлари билан қизиқди ва ҳар қачон ҳар қандай масалаларда қўллаб-қувватлашга ва кўмак беришга тайёр эканини билдирди.

Шу куни туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимлари иштирокида фуқарога янги ногиронлик аравачаси берилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар