Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди
Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг юксак фазилатлардан биридир.
Бугун Қурбон ҳайити муносабати билан Янгиобод туманида яшовчи эхтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, фронт орти фахрийлари ҳвмдв "Темир дафтари" ва "Аёллар дафтари"да бўлган оилалар туман хокимлиги ва "Махалла" хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси томонидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.
Бундай йўқлов ва эътибордан хонадон эгаларининг кўнгли шод бўлиб, тинчлигимизга бардавомлик, халқимизга фаровонлик тилаб қўлларини дуога очдилар.
Муҳокамага қўшилинг