Жиззахда пиёда юриш бўйича Янгиободлик фуқаро ғолиб бўлди
«Соғлом турмуш тарзи» (1hls.uz) платформасида июль ойи якунларига кўра ғолиблар аниқланди.
Жиззах вилояти бўйича Достонбек Исломов энг юқори натижани кўрсатди. Янгиободлик 28 ёшли фуқаро июль ойида 1 003 063 қадам босиб ўтган.
У вилоят ва туман миқёсида энг кўп юрган инсон сифатида умумий миқдорда 800 минг сўм маблағга эга бўлди.
Президент фармонига кўра, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, вилоят бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм тўланади.
Муҳокамага қўшилинг