Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Мустақиллик менинг тақдиримда

Мустақиллик менинг тақдиримда

23 август 2021 йил
632
0

Мустақиллик – энг олий неъмат! Халқимизнинг азалий орзуси бўлган мустақиллик туфайли ўз эркимизга, эътиқодимизга, ўзимизнинг мустаҳкам тараққиёт йўлимизга эга бўлдик. Истиқлолимизнинг ўтган 30 йили жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳотлар даври бўлди десак муболаға бўлмайди.

Жаннатмакон юртимиз Ўзбекистон дунёдаги энг бунёдкор давлатлардан бирига айланди. Ўқувчиларимизнинг қўлга киритаётган ютуқлари, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати тобора юксалиб, юртимиз қиёфаси, шаҳар ва қишлоқларимиз янада обод масканга айланиб бораётгани мустақиллик шарофатидир.
Мустақиллик туфайли кўплаб қадриятларимиз тикланди, миллий анъаналаримиз яна ҳаётга қайтди, азалий урф-одатларимиз керак бўлса дунё юзини кўрди. Тарихи минг йилларга тақалувчи бу қадриятлар сабаб миллатимиз яна ўзлигини тиклаб олди.
Шавкат Мирзиёев Президент сифатидаги фаолиятини 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5та устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини яратиш орқали тартибга солиб олганлиги уларнинг қанчалик оқил сиёсатчи раҳбар эканлигидан дарак беради.
Мен бир педагог сифатида ўзим фаолият олиб бораётган оддий бир мактабдаги амалга оширилаётган эзгу ташаббусларни кўриб, ўқувчи ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятларни кўриб очиғи бошқатдан болаликка қайтгим келяпти.
Шоҳ ва шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг армонлари битилган рубоийларини болалигимданоқ йиғлаб-йиғлаб ўқирдим:
Ўз ерин қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ё раб, нетайин не юз қаролиғ бўлди.
Ватанга меҳр, Ватанга ҳурмат, Ватан соғинчи ҳақида шунчаки дарс ўтиб бўлмайди. Бу буюк туйғуларни болаларимизга сингдириш учун аждодларимизнинг ўтмиши, шарафли ва оғриқли хотиралар, буюк тарихимизнинг Мустабидликдан то Мустақилликка эришгунча бўлган ҳар бир йўлни тасаввур қилдириш, ҳис қилдиришимиз керак.

Сўнги йилларда таълим соҳасининг барча босқичларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш ва модернизасия қилиш бўйича қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Хусусан, таълим тизимида қабул қилинган энг муҳим ҳужжатлардан бири бу – «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши бўлди. Мазкур Қонунга асосан ўз фаолият кўрсатаётган 12-умумий ўрта таълим мактабимизда ҳам ўқувчи ёшларимиз ва барча педагоглар учун улкан имкониятлар яратилган. Зеро Президентимиз таъбирлари билан айтганда Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади.


Наргиза Мустафоқулова,
Янгиобод тумани 12-умумий
ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар