Янгиободдаги "Темир дафтар"га киритлган оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204-сонли қарорига асосан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш мақсадида Янгиобод туманидаги эҳтиёжманд оилаларнинг фарзиндларига бир марталик нақд пул кўринишидаги моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Юртимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами олдидан ташкил этилган ушбу ҳайрли тадбирлар давомида тумандаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“Темир дафтар”)га киритилган 174 та оилаларнинг 322 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари учун 500 минг сўмдан жами 161 млн сўм пул маблағлари тарқатилди.
Пул тарқатиш жараёнлари карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда, сектор раҳбарлари ва тегишли МФЙ вакиллари иштирокида амалга оширилди.
Хусусан, 1-сектор (Янгиобод ШФЙ, Совот ҚФЙ) ҳудудидаги 42 та оиланинг 66 нафар фарзандларига жами 33 млн. сўм, 2-сектор (Баландчақир МФЙ, Хўжамушкент ҚФЙ) ҳудудидаги 33 та оиланинг 62 нафар фарзандларига жами 31 млн. сўм, 3-сектор (Дўстлик МФЙ, Ҳавотоғ ҚФЙ) ҳудудидаги 36 та оиланинг 67 нафар фарзандларига жами 33 млн. 500 минг сўм, 4-сектор (Сармич МФЙ, Шодлик МФЙ) ҳудудидаги 63 та оиланинг 127 нафар фарзандларига жами 63 млн. 500 минг сўм миқдоридаги моддий кўмак нақд пул кўринишида топширилди.
Бугунги синовли дамларда муҳтожларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг кўнглини шод этиш каби халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини ўзида намоён этган давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилган ғамхўрлик ва эътибор халқимизнинг бугунги кунига шукроналик ва эртанги кунга бўлган ишончини яна бир карра ортишига хизмат қилди десак адашмаган бўламиз.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати