Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Улар орасида Янгиободликлар ҳам бор

Бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Улар орасида Янгиободликлар ҳам бор

26 август 2021 йил
457
0

Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, иқтисодиёт тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятда маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

 «Меҳнат шуҳрати» ордени билан 

  1. Салиев Эргаш Алибекович - Жиззах вилояти ҳокими

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

  1. Пардаев Нусуратулла - Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси 

 «Дўстлик» ордени билан

  1. Ахмедхаджаев Азим Исраилович - Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи  савдо бошқармаси бошлиғи
  2. Назаров Салахиддин - Ғаллаорол тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Жиззах вилояти
  3. Нарзиев Рахмат Ахмадович - Фориш туманидаги «Лаззат-Кафолат» хусусий корхонаси раҳбари, Жиззах вилояти
  4. Нурматов Нуритдин Бахрдинович - Жиззах вилояти нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари
  5. Таджибоев Пулат Тошбоевич - «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Зомин тумани бўлинмаси раиси, Жиззах вилояти
  6. Турдикулов Абдулложон - Янгиобод туманидаги «Ҳавотоғ гулшани санаторийси» масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти
  7. Худайбердиев Хабибулло - Жиззах вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

 «Содиқ хизматлари учун» медали билан

  1. Абдуганиев Алишер Мухаммадиевич - Зомин тумани ҳокими, Жиззах вилояти
  2. Асланов Бобир Акрамович - «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятининг электродлар цехи бошлиғи, Жиззах вилояти
  3. Бобобеков Мирзасултон Алиқулович - Жиззах вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи
  4. Отажанов Боходиржон Отажонович - Жиззах шаҳар боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти директори, Жиззах вилояти
  5. Саломов Анвар Ражабович - Пахтакор тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Жиззах вилояти

 «Келажак бунёдкори» медали билан

  1. Комилов Иброхимжон Нурмахаммадович - Жиззах шаҳридаги «Minguan Silu Industry» хорижий корхонаси директори, Жиззах вилояти

 «Жасорат» медали билан

  1. Исақова Феруза Намазбоевна - Пахтакор туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Жиззах вилояти

 «Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар)

  1. Уришова Сухсур - Зомин тумани, Жиззах вилояти

 «Шуҳрат» медали билан

  1. Абдурахимова Мехрибон Аминбоевна - Арнасой туманидаги «Арнасой агро пилла» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Жиззах вилояти
  2. Абдухаликова Жумагул - Янгиобод туманидаги «Янгиобод агро пилласи» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Жиззах вилояти
  3. Кодиров Олимжан Баратуллаевич - Жиззах шаҳридаги «Diamond» кўп тармоқли хусусий корхонаси раҳбари, Жиззах вилояти
  4. Раззаков Алишер Хуразбаевич - Зарбдор туманидаги «Акбар Шаҳзод» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти
  5. Хакимов Джамшид Юсупович - Арнасой туманидаги «Arnasoy Gold Tex» қўшма корхонаси таъсисчиси, Жиззах вилояти
  6. Холматов Комол Шерматович - Фориш туманидаги «Буюк Жавоҳир тимсоли» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти
  7. Холмуродов Комил Адхамович - Жиззах шаҳар ҳокими, Жиззах вилояти
  8. Шукуров Ориф Жумабаевич - Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши раиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар