Ёшларнинг муаммо ва таклифлари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди
Янгиобод туманида ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаётгда тўғри йўл танлашларига кўмак бериш борасидаги ислоҳотлар кўлами тобора кенгаймоқда.
Бугун Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоев иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, ёшларни ўйлантираётган муаммолари ҳамда уларнинг савол ва таклифлари тингланди.
Мулоқот аввалида туман раҳбари томонидан бугунги кунда туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Очиқ ва самимий руҳда кечган учрашув давомида ёшларнинг ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида кредит олиш, ишга жойлашиш ва шу каби бир қатор мурожаатлар қайд этилиб, 2 та мурожаат жойида ҳал этилди.
Ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, туман раҳбарининг шахсий назоратига олинди.