Жиззахда раҳбарларнинг ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида Янгиободлик ёшларга ҳам жиҳоз ва ускуналар топширилди (Видео)
Бугун Жиззах шаҳридаги “Ёшлар иннавацион маркази”да раҳбарларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Учрашувда Транспорт вазирининг ўринбосари Акмал Мирзаев, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов, Ипотека-банк бошқарув раиси биринчи ўринбосари Элёр Иномжонов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Ахмедовҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақуловлар иштирок этишди.
Мулоқот давомида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ёшлар жамғармаси ҳисобидан мотокултиватор, тикув машиналари, пайвандлаш жиҳозлари каби 5 турдаги 25 дона ускуналар эндиликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга беғараз топширилди.
Хусусан, Янгиободлик "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг муаммо ва таклифлари асосида ёшлар жамғармаси ҳисобидан 1 дона ўт ўриш мосламаси, 1 дона тикув машинкаси, 1 дона пайвандлаш жиҳозлари каби ускуналар берилди.
Шунингдек, 1 нафар ёшнинг тўлов шартнома маблағи ўтказилганлиги тўғрисида сертификат ҳам топширилди.